
Қозоғистонда ҳайдовчиларга ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортини олиб юрмаганлик учун жарима бекор қилинмоқда экан.
Депутат Р.Кушербаев бу ҳақида шундай деб ёзади:
"Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини Парламент маъқуллабди. Ушбу қонун кучга киргандан кейин ҳайдовчилар шунчаки шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан юрса кифоя, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ёки йўқлиги, машинанинг техник кўрикдан ўтган ёки ўтмаганлиги йўл патруль инспектори томонидан онлайн текширилади. Натижада баъзи сабабларга кўра гувоҳномасини уйда унутиб қолдирган ҳайдовчилар йўқ жойдан жарима тўлашдан қутилади.
Ушбу қонун лойиҳаси Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ташаббуси асосида ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда ҳам шундай тартибни жорий этиш вақти келган ва бунга тўла имкониятларимиз етади. Бу тартибга ўтишни тез кунларда амалга оширишга киришамиз. Ишқилиб ҳар хил баҳоналар билан қаршиликлар бўлмасин-да". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар