
Яқинда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи доирасида, Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаётган қисмидан юртдошларимиз Ватанимизга қайтарилди.
Хўш, бу операцияси бўйича аёллар ва болалардан ташқари эркаклар ҳам қайтадими? АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов мазкур масалага тўхталиб ўтди.
«Ушбу операция давомида биринчи навбатда энг муҳтож бўлган болалар ва аёллар олиб келиняпти. Эркаклар борасида ўрганиш керак бўлган жиҳатлар бор. Агарки уларнинг қўли қон бўлмаса, кимнингдир қотили бўлмаса, вақти келиб, Ватанга албатта қайтади», - деди Музаффар Комилов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар