22:11 / 12.12.2020
8 082

Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда

Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда
Жасур Фозилов.
Ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат қилган Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов яшириниб олгани айтилмоқда.
Прокурорга нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганларга яқин манбаларга кўра, айни жараёнда юзага келган саволларга изоҳ олиш учун Ж.Фозилов чақиртирилган. Бироқ у кўриниш бермаган, бу эса унинг яшириниб олгани эҳтимолини оширмоқда.

«Xabar.uz»нинг мазкур ҳолат юзасидан сўровига жавобан, Бош прокуратура матбуот хизмати холислик нуқтаи назаридан, хизмат текшируви якунигача маълумот бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги билдириб, натижаси ҳақида батафсил ахборот эълон қилинишини такрор маълум қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда