10:00 / 18.12.2020
2 120

Ўзбекистонга 11 ой ичида қанча меҳнат мигрантлари қайтиб келгани маълум қилинди

Ўзбекистонга 11 ой ичида қанча меҳнат мигрантлари қайтиб келгани маълум қилинди
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистонга 2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида 467 минг нафардан ортиқ меҳнат мигрантлари қайтиб келди, деб хабар бермоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси.

Қайд этилишича, Россиядан 257 минг, Қозоғистондан 129 минг, Туркиядан 14 минг, Корея ва бошқа давлатлардан 66 мингдан ортиқ ватандош қайтган.

Қайтиб келган фуқароларнинг салмоқли қисми (49,0 фоизи) чет давлатларда қурилишнинг турли йўналишларида ишлаган. Уларнинг 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 7,8 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 10,5 фоизи савдо ва бошқа маиший хизмат ишларида, 21,2 фоизи бошқа йўналишларда меҳнат қилган.

«Ватанга қайтган меҳнат мигрантларини ички меҳнат бозорига реинтеграция қилиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш ва энг муҳими уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, аввало, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар контингентини аниқлаб олиш жараёнлари ташкил этилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида ватанга қайтган меҳнат мигрантларининг 39 225 нафари (84 фоизи) уйма-уй юриб ўрганилган, 74 754 нафар (16 фоизи) меҳнат мигрантлари бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда. Мониторинг ўтказилган фуқароларнинг 268 267 нафари (57 фоизи) бандлиги таъминланган.

Шунингдек, хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларининг 35 651 нафари (7,6 фоизи) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет давлатларга қайтиб кетган. 88 691 нафари (19 фоизи) вақтинча ишсиз ҳамда 16 325 нафари (4 фоизи) турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлиги аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга 11 ой ичида қанча меҳнат мигрантлари қайтиб келгани маълум қилинди