17:12 / 18.12.2020
2 873

Мусаев Ўзбекистонда коронавирус деярли қолмаганини айтди

Мусаев Ўзбекистонда коронавирус деярли қолмаганини айтди
“Tashkent city”да жойлашган Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлари форум — 2020»нинг тантанали очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар деярли қолмаганини маълум қилди.

Бутун дунё коронавирус балоси билан курашмоқда. Эътибор беринг, ҳурматли президентимиз шу касаллик биринчи аниқланган кундан бошлаб Ҳукуматнинг олдига оғир талабларни қўйдилар. Биронтамизга тинчлик берганлари йўқ, биронтамизга бир кун ҳам дам бермадилар. Асосий мақсад – халқимиз соғайиб кетсин.

Бир сўз билан айтганда, соғлиқни сақлаш тизимига шунчалик кўп пул берилдики, қиёсий маънода буни 30 йил давомида тизимга ажратилган пулдан ҳам кўпроқ бўлди.

Лекин натижа бор ўзингиз гувоҳсиз. Ўзбекистонда бугун коронавирус деярли қолмади. Чет элдан шифокорлар олиб келиниб, энг дунёни қиммат, керакли бўлган ва шу касалликни даволай оладиган дорилар етказилди. Дунёнинг ҳамма еридан алоҳида-алоҳида самолётда пандемиянинг энг оғир даврида тиббиёт муассасалари учун керакли жиҳозлар келтирилди. Барча духтурлар алоҳида ўқитилди
”, - деди Беҳзод Мусаев.

Маълумот учун, 17 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 75 675тани ташкил қилмоқда.Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2102 нафар бемор даволанмоқда, шундан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Инобат АҲАТОВА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусаев Ўзбекистонда коронавирус деярли қолмаганини айтди