2 429
Жиззах ҳокимлиги буюртмасини бажарган корхона ҳокимнинг қизига тегишли экани айтилмоқда
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси 2020 йил ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркам қиёфага келтириш ва ободонлаштириш мақсадида Шароф Рашидов кўчасига манзарали дарахтлар ва мавсумий гуллар экиш (арча?) учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида танлов эълон қилган. Қарийб 1 млрд сўмлик давлат буюртмасини «My Flower» МЧЖ ютган. Бу ҳақда Telegramдаги «davletovuz» канали ёзди.
Қайд этишича, маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш Алибекович фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Яна бир тарафи: ҳоким мазкур фармойишни тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишни биринчи ўринбосарига топширган.
2020 йилнинг февраль ойида эса Жиззах шаҳри кўчаларига мавсумий гуллар экиш объекти бўйича ўтказилган танловда ҳам «My Flower» МЧЖ пудратчи сифатида ғолиб бўлади. Лойиҳа қиймати 1 млрд 69 млн сўм.
«My Flower» МЧЖ кимга тегишли? 2019 йилнинг май ойида давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур тадбиркорлик субъектининг 50,80% улушига Saliyeva Nargiza Ergashevna (Салиева Наргиза Эргашевна), 49,20%ига эса Xolmo'minov Zohidjon Xolmurod o'g'li (Холмўминов Зоҳиджон Холмурод ўғли) эгалик қилади. Корхона гуллар ва уларнинг уруғларини етиштириш билан шуғулланади.
«Бизда тасодифлар бўлмайди. Бюджет пули сарфи ҳокимларнинг қўлида. Ҳокимлар эса кимгадир ота, ака, ука, ўғил. Пул ва қариндошнинг бегонаси бўлмайди», деб ёзади блогер. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади