22:40 / 26.12.2020
3 505

Текширувлар кескин қисқаради

Текширувлар кескин қисқаради
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда юртимизда атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи 90 та биринчи ва 947 та иккинчи тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, 2019 йилда улардан атиги 558 таси ваколатли органлар томонидан ифлосланиш манбалари мониторинги билан қамраб олинган.

Ваҳоланки, дунёнинг аксарият давлатларида атроф-муҳит муҳофазаси ва табиатдан оқилона фойдаланишни назоратга олиш мақсадида барча хўжалик юритувчи субъектларга экологик назорат институтининг нодавлат, мустақил махсус тури — экологик аудит қўлланилади. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Италия, Швеция, Нидерландия каби давлатларда экологик аудиторлик фаолияти алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солинган.

Шундан келиб чиқиб, 2020 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакатимизда экологик аудит соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган – «Экологик аудит тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2018 йил 3 октябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, экологик аудитни тартибга солишда халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Халқаро амалиётда аудиторлик текширувининг ижобий натижалари корхонанинг инвестицион жозибадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини режалаштириш, тежамкор технологияларни танлаш, экологик бошқарув тизимини тўғри ва мақсадли йўлга қўйиш имконини яратади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг амалиётга кенг татбиқ этилиши мамлакатимизда экологик аудит соҳасидаги янги хизматлар бозорини ривожлантиришга, хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятини давлат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган текширишларни фақат қонун доирасида ўтказишга ва шу боис текширишлар сони кескин камайишига, пировард натижада эса атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳамда фуқароларга қулай ва хавфсиз атроф-муҳит яратилишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Текширувлар кескин қисқаради