09:43 / 27.12.2020
1 713

Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли коронавирусга қарши эмланди

Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли коронавирусга қарши эмланди
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли фуқаро Хитой компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина билан эмланди, дея хабар қилмоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги.

Маълум қилинишича, янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг (CHO ҳужайраси) 18 ёшдан юқори бўлган инсонлардаги хавфсизлиги ва COVID-19’дан ҳимоя қилиш самарадорлигини аниқлаш учун ўтказилаётган тасодифий, икки-томонлама номаълум, плацебо назоратли 3-фаза клиник синови давом этмоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 26 декабрь ҳолатига Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли эмланди. Хитойнинг Anhui Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси томонидан яратилган мазкур ZF2001 рекомбинант вакцинасининг синовлари икки-томонлама номаълум, плацебо назорат усулда олиб борилмоқда.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ушбу тадқиқот бутун дунё бўйича бир неча марказларда, 18 ёшдан ошган жами 29 000 кўнгилли иштирокчиларни қамраб олади. Хитойдаги кўнгиллиларда вакцинанинг хавфсизлиги ва иммуногенлиги текширилади. Хитойдан ташқаридаги давлатларда эса вакцинанинг хавфсизлиги, ҳимоявий самарадорлиги ва иммуногенлиги ўрганилади.

Бугунги кунга келиб, ушбу вакцинанинг 1 ва 2-фаза клиник тадқиқотлари ўтказилган бўлиб, ушбу вакцина кандидатининг хавфсиз эканлигини кўрсатди. Шу сабабдан ҳам вакцинанинг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида, ҳамда вакцинанинг ишлаб чиқарилишига рухсат этилиши ва тез орада кенг миқёсда қўлланилишини таъминлаш мақсадида 3-фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Вакцина синовларидан иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Хитой вакцинаси масаласида аҳолини хотиржамликка чақириб, синовда оила аъзолари ҳам қатнашаётгани, Тошкентда давом этаётган коронавирусга қарши вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмаганини маълум қилганди. Шунингдек, вазирлик вакцинанинг ушбу синови 14 ой давом этишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 488 нафар кўнгилли коронавирусга қарши эмланди