date
views 2 589

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомининг фикрлари

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомининг фикрлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имоми «Дунё» АА мухбирига ўз фикр ва мулоҳазаларини сўзлаб берди:

— Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти ва халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномага гувоҳ бўлдик. Унда катта вазифалар белгиланди, ўтаётган мураккаб йилнинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди. Пандемия нафақат бутун дунё, балки минтақамиз, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам катта таъсир кўрсатди. Шу боис ушбу йўналишда ижобий натижаларга эришиш бўйича марралар кўзланди.

Ўзбекистонда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди. Шу билан бирга ижтимоий соҳани мустаҳкамлаш бўйича улкан мақсадлар қўйилди.

Рақобат муҳитини яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш ва тадбиркорликни қатъий қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодий ислоҳотлар ҳаётга изчил тадбиқ этилиши маълум қилинди.

Ташқи сиёсат борасидаги фикрлар бизда катта қизиқиш уйғотди. Марказий Осиё давлатлари билан яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш бўйича амалий конструктив сиёсатнинг давом эттирилиши алоҳида урғуланди.

Бу, албатта, бизнинг миллий манфаатларимизга ҳам жавоб беради. Биз ўз шериклигимизни илгари суришдан манфаатдормиз. Чунки бир минтақада яшаймиз, шароитимиз, мақсадларимиз ва муаммоларимиз ҳам ўхшаш.

Режалаштирилган ҳар бир чора-тадбирни амалга ошириш Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришларнинг пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади ва қардош мамлакат салоҳиятини янада оширади, деб умид қиламан.

Янги йил арафасида мен ўзбек халқини кириб келаётган 2021 йил билан табриклайман. Барчага сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомининг фикрлари
-->