16:46 / 05.01.2021
2 638

Оҳангарон туманида бир гуруҳ шахслар фермер хўжалигининг 9 нафар ишчисига ҳужум қилди

Оҳангарон туманида бир гуруҳ шахслар фермер хўжалигининг 9 нафар ишчисига ҳужум қилди
2020 йилнинг 25 декабр куни соат 20:30ларда муқаддам судланган 30 ёшли А.Ф. танишлари, 26 ёшли С.А., Ш.Ф., 25 ёшли Х.С. ва “Даврон” исмли шахслар билан бир гуруҳ бўлиб, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Шодмалик МФЙда жойлашган фермер хўжалигига кирган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар фермер хўжалиги қоровулхонасидаги ойнани синдириб, ойна синиғи ва ўша ерда бўлган ёғоч таёқлар билан қуролланиб, фермер хўжалигининг 9 нафар ишчисига ҳужум қилган.

Хабарда айтилишича, улар ишчиларни ўлдириш билан қўрқитиб, турли хил тан жароҳатлари етказиб, нархи 120 000 сўмлик икки дона “МАХVI” русумли қўл телефони ва нархи 145 000 сўмлик қора рангли куртка, нархи 150 000 сўм бўлган “FLY” русумли қўл телефони, нархи 40 000 сўмлик “Nokia 1110” русумли уяли телефони ҳамда нархи 180 000 сўмлик “INOI” русумли уяли телефонларни талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада фермер хўжалик ишчилари турли тан жароҳатлари билан Оҳангарон тумани марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида юқоридаги шахслардан ашёвий далил тариқасида талон-торож қилинган буюмлар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида юқоридаги жиноятни содир этган шахсларнинг ҳар бирига айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оҳангарон туманида бир гуруҳ шахслар фермер хўжалигининг 9 нафар ишчисига ҳужум қилди