19:47 / 05.01.2021
2 231

Компьютер ичидаги «компьтер»лар фош бўлди

Компьютер ичидаги «компьтер»лар фош бўлди
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Хусусан, хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаролар К.А. ва Ю.З.ларга тегишли бўлган юклар сканер қурилмалари ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, юклар орасидаги картон қутидаги компьютер кейсида божхона назоратидан яшириш мақсадида уддабуронлик билан жойлаштирилган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик компьютер эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Компьютер ичидаги «компьтер»лар фош бўлди