Фото: «Zen.yandex.ru»
Швейцариянинг Henley&Partners компанияси паспортлар рейтингини янгилади. Henley&Partners веб-сайтида қайд этилишича, Ўзбекистон рўйхатдаги 86-ўринни эгаллаган: унинг фуқаролиги визани расмийлаштирмасдан 57 та мамлакатга чиқиш ҳуқуқини беради. Ўтган йили Ўзбекистон 57 давлатга эркин чиқа олиш ҳуқуқи билан 85-ўринни эгаллаганди.
Биринчи ўринни яна Япония эгаллади, унинг фуқаролари 191 та мамлакатга визасиз ташриф буюришлари мумкин. Иккинчи поғонадан Сингапур (190 давлат), ундан кейин Германия ва Жанубий Корея (ҳар бири 189 давлатдан) жой олишди. Бундан ташқари, етакчи Европа давлатлари сафида АҚШ ва Канада ҳам бор.
КХДР (39 та давлат очиқ), Ливия ва Непал (38), Фаластин (37), Сомали ва Яман (33), Покистон (32), Сурия (29), Ироқ (28) ва Афғонистон (26) фуқароларининг паспортлари рейтингнинг энг қуйи қаторларидан жой олишган.
Henley рейтинги ҳаракат эркинлиги индекслари асосида тузилади. Бу кўрсаткич ҳар бир давлат фуқароларининг қанча давлатга визасиз ёки виза олиш соддалаштирилган тартибда бориши мумкинлигини ифодалайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди