20:10 / 07.01.2021
1 980

Бухорода ҳам оилалар яраштирилмоқда

Бухорода ҳам оилалар яраштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан оилаларни яраштириш, алимент тўловчи ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш ва алимент тўлашдан бўйин товлаётган қарздорларни чора кўриш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорларнинг алимент мажбуриятлари бўйича маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилани тиклаш юзасидан эр-хотин ярашувига эширилди.

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 14.11.2020 йилдаги ижро ҳужжатига сосан қарздор А.Илёсовдан ундирувчи Ш.Шабонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида эр-хотин ўзаро ярашишди.

Шу билан бирга, бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 02.08.2017 йилдаги қарздор А.Шариповдан ундирувчи А.Нодирова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам ундирувчи ва қарздор ярашувига эришилди. Ижро ҳужжатлари ундирувчига қайтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳам оилалар яраштирилмоқда