21:37 / 08.01.2021
2 027

МИБ байрам муборак: ўтган даврда 53,3 трлн. сўм ундирилиб, 18 мингта оила яраштирилди!

МИБ байрам муборак: ўтган даврда 53,3 трлн. сўм ундирилиб, 18 мингта оила яраштирилди!
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари байрами Мажбурий ижро бюроси органларида ҳам нишонланди.
Тадбирда Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти, марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар видео-слектор тарзида масофадан иштирок этишди.

Айтиш керакки, Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.

Энг муҳими, бу ҳақдаги қонун Юртбошимиз Президент сифатида имзолаган биринчи қонундир. Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан фахрийлари қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.

Бюро директори Х.М.Кабирджанов ўз нутқида, барча ходимларни касб айёми билан табриклаб, жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда суд ва бошқа орган қарорларини ижро этиш орқали одил судловни таъминлаш борасида олиб бораётган самарали ишларини юксак қадрлашини билдириб ўтди.

Бюро органлари томонидан ўтган даврда 53,3 трлн. сўм ундирилиб, ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан ундирув 22,3 трлн. сўмга ёки 72 фоизга кўпайган. Бюро ташкил этилган даврга нисбатан қолдиқдаги ижро ҳужжатлари сони 1 млн. 747 минг тага ёки 59 фоизга камайиб, 1 млн. 207 минг тани ташкил этмоқда.

Долзарб йўналишлардан бири бўлган алимент қарздорлигини ундириш масаласида тубдан ўзгача ёндашув тадбиқ этилиб, натижада 18 мингдан зиёд тарафларни яраштириш асосида тамомланди ва оилалар қайта тикланди. Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қидирувдаги 9 820 та автотранспорт ҳамда техника воситаларидан 9 100 таси топилди ва 259,4 сўм ундирилиши таъминланди.

Бюро ташкил этилгандан буён жами 581 468 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, шундан 234 795 таси ижобий ҳал қилинган. Тадбирда, МИБ ходимларининг 27 нафари Бош прокурор ҳамда 35 нафари Бюро директори томонидан рағбатлантирилиб, 400 нафардан ортиқ ортиқ ходимларга навбатдаги ва дастлабки даражали унвонлар берилди.

Сўз охирида, Бюро директори Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларингизда зафарлар ёр бўлишини тилаб қолди.
Биз ҳам катта ҳажмли армия ҳисобланган ва масъулиятли иш олиб бораётган МИБ ходимларини касб айёми билан қутлаб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ байрам муборак: ўтган даврда 53,3 трлн. сўм ундирилиб, 18 мингта оила яраштирилди!