15:35 / 10.01.2021
2 195

Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди

Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб маҳалла ходимлари учун сиртқи таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилиши юзасидан қабул қилинган Ҳукумат қарори доирасида турли фикр-мунозаралар кузатилмоқда.

Хўш, аслида, қарор моҳиятан нимани назарда тутади?

Биринчидан, берилаётган мазкур имтиёз барча ОТМларга ўтмайди, қолаверса барча йўналишларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.
Яъни, маҳалла ходимлари учун педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги ОТМларда фақат (эътибор беринг!) “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишида сиртқи ўқиш имконияти берилмоқда.

Иккинчидан, ушбу йўналишга имтиёзли равишда қабул қилинган маҳалла ходимларининг ўқишини бошқа йўналишга кўчиришига рухсат берилмайди.

Учинчидан, бу – маҳалла ходимлари (ҳатто тавсиянома олганлари ҳам) ўқишга тўғридан-тўғри қабул қилинади дегани эмас. Бошқача айтганда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлиб туриб ҳам, кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтилмаса, маҳалла органлари ходимлари талабаликка тавсия этилмайди.

Тўртинчидан, бу бўйича мурожаат қилган ҳар бир маҳалла ходими тавсияномали бўлиб қолмайди.

Яъни, тавсиянома олишнинг белгиланган мезонлари бор. Бунинг учун маҳалла ходими:
● эгаллаб турган лавозимида сўнгги 1 йил давомида фаолият юритаётган бўлиши;
● маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши;
● фаолият юритаётган маҳалла органи рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилган бўлиши керак.

Қолаверса, маҳалла ходими ижобий тавсифланганми, иш фаолияти ижобий баҳоланганми, унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилмаганми – шулар ҳам тавиянома беришда инобатга олинади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарордан кўзланган асосий мақсад маҳалла органларини етук ва малакали мутахассислар билан тўлдириш, маҳалла органлари ходимларига иш фаолиятини давом эттирган ҳолда таълимни иш билан бирга олиб бориш учун шароит яратиб бериш кўзланган. Асосий муддао шу.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди