07:00 / 19.01.2021
1 456

Андижонда хавфли босиқинчиликда гумондорлар ушланди

Андижонда хавфли босиқинчиликда гумондорлар ушланди
2021 йилнинг 8 январь куни соат 02:00 ларда икки нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийиб олган ҳолда Қўрғонтепа туман Нурли ёғду МФЙ.да яшовчи 60 ёшли Саходат А.нинг яшаш хонадонига кириш эшиги ойнасини синдириб киришади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар хонадон эгасига пичоқ билан ҳужум қилиб, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўл ва оёқлари ҳамда оғзини скоч ёрдамида боғлаб, қулоқларидаги 1 жуфт нархи 700.000 сўмлик сирғасини, қўлидаги 1 дона нархи 300.000 сўмлик узугини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 26 ёшли Умиджон М. хамда 38 ёшли Мақсаджон А.лар содир этганлиги аниқланиб, жиноятчиларни бирининг яшаш уйи тинтув қилинганда, жабрланувчига тегишли бўлган 1 жуфт аёллар сирғаси, 1 жуфт қўлқоп ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Умиджон М. ва Мақсаджон А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)