11:30 / 19.01.2021
1 749

Паркентда ўтказилган семинарда 2021 йил солиқ сиёсатида бўладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди

Паркентда ўтказилган семинарда 2021 йил солиқ сиёсатида бўладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси маъсуллари томонидан Паркент туманида семинар-тренинг ташкил этилди.

Давлат солик органлари ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари эштирок этган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрда қабул қилинган “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат буюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-659-сонли Қонуни муҳокамасига бағишланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонунида қайд этилган 2021 йилда солиқ солиш соҳасидаги асосий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, ушбу ўзгаришларни амалдаги солиққа оид қонун ҳужжатлари билан уйғунлаштириш ва уни солиқ тўловчилар ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш кераклигини таъкидладилар.

Айтиш керакки, Қонунда Солиқ кодекси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида, қатъий белгиланган миқдорда ўрнатилган акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини ўрнатиш назарда тутилган.

- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинмоқда, - дейди, Паркент тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Рўзибоев. Солиқ ставкалари 15 фоизга, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун эса 30 фоизга индексация қилинишини ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексида белгиланмоқда.

Бунда, солиқ ставкалари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун 2020 йил даражасида сақлаб қолинмоқда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажми қисми ва балиқларни ўстириш шу жумладан, деҳқон хўжаликлари учун ягона солиқ ставкаси 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида белгиланмоқда.

Мухтасар айтганда, қонунда солиқ мажбуриятларининг бажарилиши бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатларнинг аниқ қилиб белгиланиши, иқтисодиёт тармоқларини бир маромда ривожлантириш учун хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Паркентда ўтказилган семинарда 2021 йил солиқ сиёсатида бўладиган ўзгаришлар муҳокама қилинди