18:27 / 19.01.2021
5 378

Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади

Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 10.04.2019 йилдаги №1-2516/19-сонли ижро варақасига кўра, қарздор Н.Мансурходжаевдан ундирувчи Г.Мансурходжаева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.04.2019 йилда Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 25.06.2014 йил куни бўлим давлат ижрочиси Ж.Акрамов томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга юборилган.

Алиментчи ота икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. МИБ туман бўлими томонидан қарздор ва ундирувчига нисбатан олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида ажримдаги оила тикланди. Ота-она ўз фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмади, эндиликда фарзандлар бутун оила бағрида улғайишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаган ажримдаги ота-она оилани тиклади