
Бухоро вилоятига сафарини давом эттираётган президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни эрта тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
«Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди», — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати тарқатган ахборотда.
Суратда — президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов (чапда) ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов (ўнгда) билан бирга дуо қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар