date
views 2 297

Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди

Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди
Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани марказида жойлашган бозорда ёнғин содир бўлди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга 2021 йил 22 январь куни содир бўлган кучли шамол оқибатидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 22 январь куни соат 05:30 да Ўзбекистон тумани «Бозор Яйпан» МФЙ, Ибн Сино кўчасида жойлашган «Янги Бозор СМР» МЧЖ савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Фото: Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди