Инсон танаси улкан салоҳиятга эга ажойиб ва ҳали ҳам яхши ўрганилмаган жонли машинадир.
Исроилнинг Вейцман илмий институти олимлари Рон Сендер ва Рон Мило инсон танаси имкониятлари тўғрисида маълумот олишга ҳисса қўшдилар, улар ўртача инсон танаси ҳар куни 330 миллиард ҳужайранинг алмашишини ҳисоблаб чиқдилар.
Демак, ушбу жумлани ўқиётганингизда танангизда 3,8 миллион янги ҳужайралар пайдо бўлади. Унга атиги 1 сония керак бўлди.
Олимлар ҳисоб-китоблари асоси сифатида 20-30 ёшли, 170 см узунликдаги ва 70 кг оғирликдаги одамнинг танасини олишган.
Маълум бўлишича, инсон танаси кунига 80 грамм ҳужайра массасидан халос бўлиб, уни бутунлай янгилайди. Энг муҳими, қон ҳужайралари, эритроцитлар ва нейтрофиллар (қизил ва оқ қон ҳужайралари) янгиланиши бўлиб, улар янги ҳужайралар умумий сонининг 86 фоизини ташкил қилади, аммо умумий массанинг атиги 48,6 фоизи қисмини банд этади.
Ошқозон-ичак соҳасининг эпителия ҳужайралари умумий соннинг 12 фоизини ташкил қилади, аммо оғирлиги бўйича 41 фоиз.
Тери ҳужайралари ҳам оғир бўлиб, улар умумий ҳажмининг 1,1фоиз ва вазннинг 4 фоиз ни ташкил қилади. Яна 4 фоиз янгиланувчи ҳужайралар қисмини ёғ тўқималари ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Коронавирус хавфли шаклининг келиб чиқиш сабаби фош этилди

Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

Коронавирус инсон иммунитетининг асосий ҳужайраларидан бирига зарар етказиши аниқланди

Дунёдаги ажабтовур ҳақиқатлар

Олимлар саратоннинг олдини олишда қайси маҳсулотлар ёрдам беришини айтишди

Инсон ДНКсининг энг тўлиқ харитаси тузилди