21:43 / 29.01.2021
2 236

Булғор қалампирининг кўпчиликка маълум бўлмаган фойдали хусусиятлари

Булғор қалампирининг кўпчиликка маълум бўлмаган фойдали хусусиятлари
Фото: «aif.ru»
Булғор қалампири нафақат ёқимли, ширин таъмга эга, балки инсон организми учун фойдали бўлган сабзавот ҳисобланади. Биологик таъсирига кўра фарқ қилувчи қизил, сариқ, яшил навлари мавжуд.

Ширин қалампирнинг асл ватани Америка. У ерда қалампир экиш ва суғоришни талаб қилмайдиган кўп йиллик буталарда ўсади. Америкадан XVI асрда Колумб денгизчилари Испанияга олиб келган, кейин Европа ва Кичик Осиёга тарқалган. Биринчи ширин қалампир навлари Венгер ва Булғор селекционерлари томонидан ХХ аср бошларида яратилган.

Ҳамма севиб қолган биринчи ширин қалампир навлари шу тарзда пайдо бўлган . Россияга эса XIX асрда булғор кўчманчилари билан бирга кириб келган ва жуда севимли сабзовотга айланган. Шундан буён у булғор қалампири, деб юритилади, айтмоқчи, Россия ва МДҲ давлатларида шундай ном билан танилган, Европа ва бошқа мамлакатларда эса ширин қалампир, деб номланади.

Тадқиқот натижаларига кўра, булғор қалампиридан мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларини бартараф этади, овқат ҳазм қилиш тизимларини яхшилайди, саратон, анемия ва кўриш кассаликларининг олдини олади. Ҳатто баъзи дорилар унинг асосида ишлаб чиқарилади.

Фото: «fermoved.ru»
Маҳсулотнинг фойдали хусусияти
100 грамм булғор қалампирида қуйидаги витамин ва минераллар мавжуд:
  • C витамини – 250 мг;
  • А витамини – 333 мкг;
  • V 6 витамини – 50 мкг;
  • V 9 витамини – 17 мг;
  • E витамини – 67 мкг;
  • калий – 163 мг;
  • марганец – 16 мг;
  • фосфор − 16 мг;
  • магний − 7 мг;
  • темир − 60 мг.

C витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. V 6 витамини қоннинг етарли даражада ҳосил бўлиши учун жуда муҳимдир. V 9 витамини ҳомиладорлик пайтида ҳомила тўқимасини шакллантиришда жуда фойдали. Калий қон босими ва юрак фаолияти учун масъулдир. А витамини кўриш фаолиятини нормаллаштиради. Булғор қалампирининг 92 фоизи сувдан иборат ва жуда кам калорияга эга.

Антиоксидантларнинг мавжудлиги
Антиоксидант моддалар хавфли ўсма касалликлари , шунингдек юрак-қон томир ва эндокрин тизим касаликларини ривожланиш хавфини камайтиради.

Кўриш фаолиятини яхшилаш хусусияти
Кўз касалликлари орасида ёшга боғлиқ кўз пардаси дегенерацияси ва катаракта энг кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Канада ва америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, қалампир таркибидаги лютеин ва зеаксантин моддалари кўздаги дегенератив ва патологик ўзгаришларини олдини олади ва катаракта касаллиги ривожланиш хавфини хам 42 фоизга камайтиради.

Фото: Food-Моод
Анемия профилактикаси
Анемия қонда эритроцитлар ёки гемоглобин даражасининг пасайиши билан тавсифланадиган ҳолатдир. Анемия одатда ҳомиладорлик пайтида, сурункали буйрак касаллиги ёки тез-тез қон йўқотиш фонида, нотўғри овқатланиш сабабли юзага келади.

Қизил булғори қалампири темир манбайи бўлибгина қолмай, балки C витаминига ҳам бой, бу темир моддасининг ичакларда сўрилишини яхшилайди. Франциялик мутахассиларнинг таъкидлашича, C витаминига бой бўлган ҳар қандай мева ёки сабзовотлар анемиянинг олдини олиш ва даволаш учун фойдалидир.

Овқат ҳазм қилиш тизими
Аргентинада олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ширин қалампир ошқозон-ичак тракти фаолиятини нормаллаштиради, диарея ва ич қотишининг олдини олади.Таркибида жуда кўп миқдорда тола бўлганлиги сабабли, қалампир ичак микрофлорасини қўллаб-қувватлайди: у фойдали микроорганизмларнинг кўпайишини рағбатлантиради. Патоген бактерияларнинг ҳаётий фаолиятини сўндиради. Булғор қалампирини доимий истеъмол қилиш йўғон ҳамда тўғри ичакда хавфли ўсма пайдо бўлишининг олдини олади.

Юрак-қон томир касалликлари
Франция олимларининг фикрига кўра, қалампирда тола ва C витамини борлиги сабабли қон сифати яхшиланади ва артериал томирлар ички қоплама ҳужайраларининг шикастланишига йўл қўймайди. Капсаицин қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиради, шунингдек, ҳужайралар яллиғланишининг олдини олади. Натижада атерасклероз ва унга боғлиқ касаликлар: юрак, қон томирлари касаллиги, миокард инфарктининг олдини олади. Калий қон босимини пасайтиради ва юрак уришини нормаллаштиради, бу нафақат гипертония касаллигини ривожланишининг олдини олади, балки унинг асоратини ҳам бартараф этади. Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари ривожланишининг олдини олиш учун доимо ширин қалампир истеъмол қилиш тавсия этилади.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Булғор қалампирининг кўпчиликка маълум бўлмаган фойдали хусусиятлари