10:00 / 30.01.2021
1 580

Ўзбекистонда караоке ва бильярд заллари фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистонда караоке ва бильярд заллари фаолиятига рухсат берилди
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда караоке ва бильярд заллари фаолиятига яна рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакатга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига таяниб, ЎзА хабар берди.

Шунингдек, ҳужжат билан Damas русумли ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташишга ҳам рухсат берилган.

«Ҳужжатнинг 6-бандига кўра, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг иқтисодиёт тармоқлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш ва иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида Санитария қоидалар, нормалари, гигиена нормативларига ва Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя этган ҳолда Damas русумли ва бошқа барча турдаги автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш, караоке ва бильярд заллари, СПА салонлари фаолиятига рухсат берилди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 5 сентябрдан театр, кинотеатр, аттракционли боғлар фаолиятига ва жума намозлари ўқилишига рухсат берилган, йўналишли таксилар фаолияти қайта тикланган, болалар боғчалари қайта очилишига рухсат этилганди. Шу билан бирга, тўйхоналар, тунги клублар, дискотека, СПА ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятини тақиқланиб келаётганди. 2020 йил октябрь охирларида Ўзбекистонда 1 октябрдан тўйхоналарда тўй ўтказишга рухсат берилгани маълум бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда караоке ва бильярд заллари фаолиятига рухсат берилди