19:43 / 31.01.2021
2 347

Ўзбекистонда жазони ўтаётган маҳкумлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда жазони ўтаётган маҳкумлар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда бугунги кунда 27,5 минг киши жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов маълум қилди.

Унинг айтишича, жазони ижро этиш тизимидаги колонияларнинг сиғимига нисбатан сақланадиган жойларнинг 44 фоизи бўш. Кўпроқ оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумлар жазо муддатини ўтамоқда.

«Ўта оғир жиноятларга кўпроқ одам ўлдириш, гиёҳвандлик, фирибгарлик ва босқинчилик билан боғлиқ жиноятлар биринчи марта судланганлар орасида кўпроқ. Бошқа муқаддам судланган шахслар томонидан кўпроқ оғир турга кирувчи жиноятлар, ўғирлик шунга ўхшаш жиноятлар кўплигини айтишимиз мумкин» — деган Жамшид Султонов.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларнинг 9 фоизи коронавирус касаллигига чалинганини билдирган. Уларнинг ўта оғир ҳолатда бўлган икки нафари муддатидан аввал озодликка чиқарилган.

Анжуманда, шунингдек, мамлакатда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ҳамда 11 та тергов ҳибсхонаси борлиги маълум қилинган. Муассасаларнинг 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси эса манзил-колония эканлиги айтилган.

11 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган фракциялараро амалий мулоқотга бағишланган йиғилишда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш муассасаси мавжудлиги, уларнинг 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхоналари эканлиги айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда жазони ўтаётган маҳкумлар сони маълум қилинди