17:10 / 02.02.2021
1 682

Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни судраб кетди

Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни судраб кетди
Ижтимоий тармоқда 1 февраль, душанба куни «Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимини автомобиль капотида судраб кетди» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди. Воқеа юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Видеолавҳада акс этган ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилган бўлиб, аниқланишича, 29 январь куни соат 15:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган қайднома асосида ЙПХ катта инспектори, кичик сержант Ш.Р. Вобкент тумани ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинган.

Туманнинг «Ўба Кулолон» маҳалласи Кулолчи кўчасида фуқаро М.С. таниши Н.А.га тегишли бўлган Tico русумли автомобилда светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келганлиги сабабли ЙПХ инспектори йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, ҳайдовчига тўхташ ишорасини кўрсатган. Фуқаро М.С. ЙПХ инспектори турган йўналишда бошқаришни давом эттириб, содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида автомашинани тўхтатмасдан ходимга жуда яқин масофага қадар бошқариб борган. Оқибатда ходим йўл чеккасига қочишга улгурмасдан, автомашина капоти устига чиқиб қолган.

«Шундай бўлса-да, ҳайдовчи М.С. автомашина билан ҳаракатланишда давом этиб, тахминан 50—60 метр масофада инспекторни транспорт воситаси капоти устида олиб юриб тўхтаган. Шундан сўнг ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Юқоридаги ҳолатда ҳеч кимга тан жароҳати етмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни судраб кетди