20:00 / 02.02.2021
3 785

Ўзбекистонлик хонанда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистонлик хонанда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистонлик хонанда жиддий айблов билан қамоққа олингани хабар қилинганди. Яқинда унинг иши судга оширилгани маълум бўлганди.
Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, бугун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида судланувчилар Ж. У., А. З., Ш. Қ. га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра:
  • Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;
  • А. З. Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди;
  • Ш. Қ. Жиноят кодексининг 238-моддаси 1-қисми ва 241-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши бўйича судга раислик қилувчи томонидан томонларга, шу жумладан судланувчилар, жабрланувчи ва унинг қонуний вакилига, ҳукм нусхасини олган вақтдан бошлаб йигирма сутка муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилишга ва протест келтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик хонанда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди