Хоразмда вояга етмаган қизларни фоҳишаликка мажбурлаб сотиб келган аёл ушланди

Фото: «Yuz.uz»
Хоразмда вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, уларни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига таяниб, «Yuz.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига Р.М. исмли аёл ёш, вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаётгани тўғрисида ариза келиб тушган. Шунингдек, аризада у қизларни бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётганлиги маълум қилинган.
Аризага мувофиқ тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Р.М. шартли харидор сифатида жалб қилинган М.М.га 2002- ва 1999 йилда туғилган икки қизни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун 1400 доллар эвазига сотиб, Хазорасп бекатида М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хоразмда вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, уларни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига таяниб, «Yuz.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига Р.М. исмли аёл ёш, вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаётгани тўғрисида ариза келиб тушган. Шунингдек, аризада у қизларни бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётганлиги маълум қилинган.
Аризага мувофиқ тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Р.М. шартли харидор сифатида жалб қилинган М.М.га 2002- ва 1999 йилда туғилган икки қизни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун 1400 доллар эвазига сотиб, Хазорасп бекатида М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…