19:58 / 06.02.2021
3 594

Ўқувчилар дарс вақтида ахлоқсизлик қилди

Ўқувчилар дарс вақтида ахлоқсизлик қилди
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда дарс вақтида мактаб синф хонасида оёғини парта устига қўйиб ахлоқсизлик қилган ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига чора кўрилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган дарс вақтида ахлоқсизлик қилаётган ўқувчиларнинг шахси аниқланди. Мазкур ҳолат Самарқанд вилоятидаги 77-мактабнинг 9-синф ўқувчилари томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия аъзолари ҳамда қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясида йўл қўйилган хатолари муҳокама қилинди. Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлгани учун узр сўради. Ўқувчилар ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари учун пушаймон эканлигини билдирди.

Мактаб ички тартиб-қоидалари ҳамда ўқувчи этикасига риоя қилмаган уч нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига мувофиқ жарима жазоси қўлланилди.

«Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясидаги ҳар бир жараён муҳимлигини яна бир бор эслатган холда, уларнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмасликларини, мактаб муқаддас даргоҳ, ўқитувчи эса доим эъзозли ва ҳурматли инсон эканликларини доимий равишда уқтириб боришларини сўраб қоламиз. Бу каби хатти-ҳаракатлар уларнинг келажагида салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқувчилар дарс вақтида ахлоқсизлик қилди