21:20 / 06.02.2021
1 590

Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди

Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
2021 йил 15 январь куни Олтиариқ тумани «Фаровон» маҳалласи ҳудудида яшовчи Т.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 25 декабрь кунидан 15 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги сандиқ ичида бўлган 1.900 АҚШ доллари ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчи Т.Б.нинг бирга яшовчи ўғли А.Т. содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Олтиариқда ўғил ўз ота уйига ўғирликка тушди