20:35 / 08.02.2021
1 930

МИБ Фарғона вилоят бошқармаси: коррупцияга йўл қўйган ходимларга кескин чора кўрилади

МИБ Фарғона вилоят бошқармаси: коррупцияга йўл қўйган ходимларга кескин чора кўрилади
Яхши биламиз, кейинги вақтларда коррупция иллатига ўралашиб қолгани мансабдор шахларнинг жиноий қилмишлари ҳақида ОАВда тез-тез хабарлар бериб борилмоқда ва хабарларнинг бирида МИБ Фарғона вилоят бошқармаси тизимида ишлаётган давлат ижрочисининг жиноят устида ушланганлиги ҳам қайд этилди.

Дарҳақиқат, жамият ривожига, мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат – коррупциядир. Шу сабабли юртимизда ҳар бир соҳада бу иллатга қарши аёвсиз кураш кетмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 22 январь куни МИБ Тошлоқ туман бўлими давлат ижрочисми У.А. фуқаро М.Х.га қарашли фермер хўжалигида юзага келган 70 млн. сўмлик электр энергияси, солиқ, давлат божи ва бошқа ижро ҳаражатларидан қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорликни ёпиб эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилиб, Тошлоқ тумани Заркент қишлоғи марказида олган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.01.2021 йилда Тошлоқ туман бўлими давлат ижрочиси У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Содир этилган ҳолат албатта биз учун ташвишли, ҳар бир ходимни янада ҳалол ва масъулиятли бўлиб ишлаши лозимлигини кўрсатмоқда, биз коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўламиз ва нопок ходимларни сафдан тозалаш тадбирлари давом этади.

Маълумот учун, Мажбурий ижро бюросининг ички хавфсизликни таъминлаш тармоғи томонидан ўтказилган хизмат текширувлари натижасида 122 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилиб, қўпол қонунбузилишига йўл қўйган 36 нафари Бюро органлари тизимидан бўшатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Фарғона вилоят бошқармаси: коррупцияга йўл қўйган ходимларга кескин чора кўрилади