23:40 / 15.02.2021
1 696

Коронавирусдан тузалгандан кейинги синдром аломатлари маълум қилинди

Коронавирусдан тузалгандан кейинги синдром аломатлари маълум қилинди
Фото: Bihus.info
Коронавирусдан тузалган одамларда терлаш, чарчоқ ва депрессия кузатилиши мумкин, бу бошқа аломатлар қаторида коронавирусдан кейинги синдромини ташкил қилади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-реабилитация маркази директори Игор Никитиннинг таъкидлашича, терморегуляция ва диққатни бир жойга тўплашдаги муаммолар коронавирусдан кейинги синдром бўлиб, ушбу аломатлар асаб тизимининг шикастланганидан далолат беради.

«Бу терлаш, жуда тез чарчаш, олдин бемалол бажарилган жисмоний машқлар худди имконсиздек бўлиб қолишига ўхшайди», — дея қўшимча қилади Никитин.

Шунингдек, у коронавирусдан кейинги синдромнинг белгилари қаторида юрак-қон томирларининг шикастланиши, буйраклар вазифасининг ўзгариши, бундан ташқари, депрессияни санаб ўтган.

Шу билан бирга, реабилитация дастури аниқ белгиларга боғлиқ ва соҳа мутахассислари томонидан ишлаб чиқилиши керак.

Бунга қадар британиялик олимлар коронавирус мия фаолиятига, бразилиялик стоматологлар эса вируснинг бемор оғиз бўшлиғига зарар етказишини, шунингдек, коронавирусдан тузалган беморларнинг иммун тизимида муаммолар кузатилаётганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусдан тузалгандан кейинги синдром аломатлари маълум қилинди