20:43 / 17.02.2021
1 466

МИБ яна бир оиланинг тикланишига ҳисса қўшди

МИБ яна бир оиланинг тикланишига ҳисса қўшди
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 05.10.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор Г.Мирсабуровдан ундирувчи Ш.Аннакулованинг икки нафар вояга етмаган фарздадларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 07.10.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 07.10.2020 йил куни бўлим давлат ижрочиси Ж.Акрамов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга қарор нусхаси почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор отага бўлим давлат ижрочиси Ж.Акрамов томонидан алимент пулларини ундиришдан ташқари бир неча бор тарғибот тадбирлари давомида оилани тиклаш борасида профилактик тушунтиришлар натижасида ҳозирда ажримдаги оила тикланиб, икки нафар фарзанди билан тинч тотувликда ҳозирда яшаб келишмоқда.

МИБ яна бир оиланинг тикланишига ҳисса қўшиб, мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати тамомланишига эришилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ яна бир оиланинг тикланишига ҳисса қўшди