14:50 / 20.02.2021
1 990

Қашқадарёда маст ўғил кўчага чиқишига рухсат бермаган отасини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда маст ўғил кўчага чиқишига рухсат бермаган отасини пичоқлаб ўлдирди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўғлининг маст ҳолда танишидан иш ҳақини талаб қилиш учун пичоқ билан уйидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилган отанинг ўзи пичоқланди. Бу ҳақда «Севимли ТВ» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ўғил 2020 йил 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда кўчада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўз уйига келган ва фермер хўжалигида бирга ишлаган таниши билан телефонда тортишиб қолган.

Судланувчи қўлига пичоқ олиб, ташқарига чиқиб кетаётганида унинг 1955 йилда туғилган отаси ўғлини тўхтатиб қолишга уринган. Бироқ ўғил отасига йўлини тўсмаслигини, иш ҳақини олиб келиш учун бораётганини айтганида ота унга маст ҳолатга кўчага чиқишига рухсат бермаган. Ота-бола ўртасида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида ўғил пичоқни отанинг чап кўкрак соҳасига санчиб олиб, уни қасддан ўлдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда маст ўғил кўчага чиқишига рухсат бермаган отасини пичоқлаб ўлдирди