1 799
Президент мактаблари битирувчилари хориж ОТМларидан жами 3,3 млн долларлик грант таклифларини олган
Фото: «Azculture.uz»
Ўзбекистондаги Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хориж олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширган ва аксарияти бу борада таклифларни қўлга киритган. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширишган. Уларнинг аксарияти юқори кўрсаткичларга эришиб, бир неча олий ўқув юртидан таклиф олишди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ўқувчиларга жами 3 351 556 долларлик грант таклифлари берилган. Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларининг 49 нафар ўқувчиси бу таклифларни АҚШ, Буюк Британия, Япония каби таълим борасида етакчи давлатлар олий таълим муассасаларидан олган.
Хусусан, битирувчиларнинг 30 нафари АҚШ ОТМларидан таклифларни қўлга киритган бўлса, Буюк Британия борасида ушбу кўрсаткич 15 тага тенг.
«Раҳматжон Ғаипов АҚШнинг 6 та олий таълим муассасасига қабул қилиниб, 4 та университетидан 308 минг долларлик грант ютди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Президент мактаблари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилиб, мамлакатда иқтидорли ёшларни ўқитиш тизимини яратиш ҳамда келгусида уларда раҳбарлик ва етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"
Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар
Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда