23:36 / 20.02.2021
1 903

Конимехда “Аёллар дафтари”даги аёллар билан сайёр қабул ўтказилди

Конимехда “Аёллар дафтари”даги аёллар билан сайёр қабул ўтказилди
Юртимизда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги давр талаби сифатида майдонга чиқиб келаётгани барчамизга маълумдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига кўра, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилганлиги, шу муносабат билан хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 20 февраль куни соат 1100да Конимех тумани, “Наврўз” МФЙ биносида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил қилинди.

Конимех туман ИИБ, Конимех туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Мажбурий ижро бюроси Конимех туман бўлими, Конимех туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ўзаро ҳамкорликда 10 дан ортиқ ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммолари бўйича манзилли чора-тадбир режаси тузилганлиги, ушбу режа ижроси бўйича ҳар бир маҳаллада сайёр қабул ташкил қилиниши, ушбу сайёр қабуллар давом эттирилиши маълум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Конимех
туман суди раиси Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конимехда “Аёллар дафтари”даги аёллар билан сайёр қабул ўтказилди

Жамият янгиликлари