20:53 / 22.02.2021
1 734

Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди

Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 24.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказидан ундирувчи фуқаро А.Гараеванинг фойдасига мажбуран ишга чиқмаган даври учун 14 472 минг сўм иш ҳақи ва 5 867 минг сўм маънавий зарар, жами 20 339 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 24.12.2020 йилда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувига келиб тушган эди.

Мазкур иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш бўйича ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказига топширилган.

Шунга кўра, марказ масъул ходимларига ижро ҳужжатининг ижросини таъминламаган тақдирда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи уқаронинг фойдасига жами 20.339 минг сўм ундириб берилди. Ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 20 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарар ундирилди