Ўзбекистон аҳолини оммавий эмлаш мақсадида дунёнинг 13 та фармацевтика компанияси ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан парламент эшитувида маълум қилинди.
Жумладан, амалга оширилган ҳамкорлик натижаларидан келиб чиқиб, Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd» компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг «ZF 2001» вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф давлат сифатида белгилангани ҳамда ушбу янги вакцинани «ZF-UZ-VAC 2001» номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш келишилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти COVAX (коронавирусга қарши эмлаш механизми) фондига аъзо давлатлар қаторига киради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан COVAX фонди ҳисобидан мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етарли миқдорда вакцина етказиб бериш юзасидан буюртма тайёрланиб, GAVI ташкилотига тақдим этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди