20:43 / 23.02.2021
3 329

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Бугунги кунда божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳлардан бирида фуқаро Р.М. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 420 миллион сўмлик 2800 дона “Mesopril Kit” номли дори воситаларини шартли харидорга 9000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатилиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди