
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бекобод шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган ва юртимизга кириб келган поезд таркиби ҳаракатланиб ўтган жой ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, темир йўл изидан тахминан 3-8 метрлар узоқликда ерга улоқтирилган 10 дона қоплар борлиги аниқланиб, ушбу қоплар ичида қоғоз қутиларга жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 187,5 миллион сўмлик жами 11 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар