20:13 / 27.02.2021
2 217

Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди

Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда «Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими?» деган саволлар кўп кўтарилмоқда. Олий Мажлис депутати бу саволга нуқта қўйди.

«Менда бундай ният йўқ, буни бир неча бор айтганман. Биринчидан, бунга хоҳиш йўқ, иккинчидан ёшим етмайди, учинчидан бунга инсонда узоқ йиллик меҳнат ва билим тажрибаси бўлиши керак.

Агар бугунги кунда юртдошларимизда мен ҳақимда бундай ижобий фикрлар уйғонган бўлса, бу ўзгаришларга биринчи навбатда амалдаги давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсати, депупутатларга эътибори, очиқлик ва ошкораликка яратиб берган шароитлари натижаси деб биламан. Ва бу йўлда президентимизни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Мен Ўзбекистоннинг фаровонлиги, ривожи йўлида давлат раҳбари томонидан қандай ижобий ислоҳотлар олиб борилаётган бўлса, мана шу ислоҳотларнинг фаол ижрочиси, уни жойларга етказиш ва натижасини юзага чиқариш йўлида ўзимни хизматимни сарфлайман деган мақсад билан яшаяпман, ҳаракат қиляпман. Буни шу маънода қабул қилишларингизни сўраган бўлардим», дейди депутат.

Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида «бу мавзунинг мен билан боғлиқ қисми шу билан якунланади, деб умид қиламан. Илтимосим бу саволни бошқа кўтармайлик.

Қаерда ва қандай вазифада бўлмасин юртдошларимизга яхшилик қилиш ва мамлакат ривожига ҳисса қўшишга бўлган иштиёқ сўнмаса бўлди.

Ўзимиз билган ва хоҳлаган йўлда кетишда давом этамиз», деб ёзиб қолдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди