23:53 / 27.02.2021
2 848

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида содир бўлган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида содир бўлган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги «Шовотландия» кафесида 27 январь куни ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди деб, хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яҳё Абдулҳақов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва унинг ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида 27 февраль куни Қизил Шарқ мавзесидаги «Шовотландия» кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Бирламчи маълумотга кўра, 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси мазкур кафеда ёнғин содир бўлган. Ёнғин шу кафеда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган.

Тадбирда иштирок этган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари умумий овқатланиш жойлари раҳбарларига мурожаат қилиб, ўз ишчиларини ижтимоий ҳимоя қилинишига масъул эканлигини, ходимлар нотурар биноларда яшамасликлари учун яшаш жойи билан таъминлашларини ва уларни ишга ёллашда тўлиқ текширишларини сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида содир бўлган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди