
Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Урганч-Истанбул-Урганч» ҳамда «Фарғона-Истанбул-Фарғона» йўналишларида янги мунтазам қатновларни йўлга қўйди.
«Урганч-Истанбул-Урганч» йўналишидаги парвозлар жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
- Урганч-Истанбул учиш - 09:30, қўниш - 11:50
- Истанбул-Урганч учиш - 13:20, қўниш - 19:05.
Авиакомпаниянинг «Фарғона-Истанбул-Фарғона» йўналишидаги авиапарвозлар эса 3 апрелдан қуйидаги жадвалга мувофиқ, ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари йўлга қўйилади:
- Фарғона-Истанбул учиш - 08:50, қўниш - 12:30
- Истанбул-Фарғона учиш - 14:00, қўниш - 20:50.
Авиачипталарни компания веб-сайтида ёки Uzbekistan Airways Sales орқали сотиб олиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар