19:32 / 03.03.2021
2 903

Оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида

Оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида
1. Соҳага оид 18 та қонун ҳужжати, шу жумладан 2 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та Фармон ва Қарори, Ҳукуматнинг 10 та қарори ва фармойиши қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси қабул қилиниб, ижроси таъминланди.

2. Қуйидаги институционал ўзгаришлар амалга оширилди:
– мамлакатимизда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ҳамда Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар
ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди;
– оила, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди;
– Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди;
– 197 та туман (шаҳар)да Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахслар, шу жумладан аёлларни реабилитация қилиш
марказлари ва Ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилди;
– 14 та ҳудудда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил этилди;
– “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди;
– 154 та туман (шаҳар)да “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш инновацион мактаблари” фаолияти йўлга қўйилди;
– маҳаллаларда оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилди;
– ижтимоий фаол аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш тизими яратилди. Натижада раҳбар аёллар сони 2016 йилда 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилга келиб уларнинг сони 12 фоизга етди;
– Хотин-қизларни кафиллик асосида муддатидан олдин жазодан озод этиш тизими яратилди. Хусусан, шу даврга қадар жиноят содир этган 1893 нафар хотин-қиз кафилликка олиниб, муддатидан олдин жазодан озод этилди;

3. Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш йўналишида:
– “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди ва бугунги кунга қадар 587 нафар аёллар ушбу нишон билан тақдирланди;
– Зулфия номидаги Давлат мукофотини ҳар йили ҳудудлардан икки нафар иқтидорли қизларга бериш ҳамда уларни бакалавриат ҳамда магистратурага давлат грантлари асосида кириш синовларисиз қабул қилиш тартиби жорий этилди;
– уйма-уй юриб, хотин-қизларнинг муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш тизими яратилди. Жумладан, ўтган давр мобайнида 67 минг 690 нафардан ортиқ, шу жумладан 14 минг 644 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди;
– 329 228 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди;
– хотин-қизларнинг тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги билан шуғулланишлари учун тижорат банклари ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 224 мингдан ортиқ хотин-қизларга жами 6,9 триллион сўм кредитлар ажратилди;
– оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 7784 нафар хотин-қизлар имтиёзли уй-жой билан таъминланди,
89 нафарига 964 млн 561 минг сўмлик қурилиш моллари етказиб берилди;
– 7866 нафар хотин-қизлар 3243 та ногиронлик аравачаси, 2086 та эшитиш мосламаси, 2537 та бошқа реабилитация воситалари билан таъминланди;
– Тадбиркорлик марказлари томонидан 30 мингга яқин хотин-қизларга тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касбга қайта тайёрлаш, бандликни таъминлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида 21500 нафар қизлар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларида ўқитилди;
– Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш марказлари томонидан 7133 нафар хотин-қизларга психологик, 4432 нафарига ҳуқуқий, 2688 нафарига тиббий ёрдам ҳамда 1938 нафарига бандлиги таъминланишига кўмаклашилди;
– ҳар йили “Маънавият оиладан бошланади”, “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш” тарғибот ойликларини ўтказиш, 15 май – “Халқаро оила куни”ни нишонлаш тизими йўлга қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оила ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида