Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда ўтказилаётган селектор йиғилишида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги фармон тайёрланганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Ушбу фармонда аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Жорий йилда 54 минг оилаларни уй-жой билан таъминлаш зарур. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади.
Шундан:
- «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Шаҳар қурилиш инвест» томонидан 12 мингта;
- янги тартиб бўйича Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26,5 мингта квартира;
- ҳар бир вилоятда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тадан, жами 6,5 мингта оилага кредит ажратилади.
Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши бошланган 8 мингта квартира жорий йилда фойдаланишга топширилади, — деди Президент.
Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган оилаларга алоҳида эътибор берилади. Улар учун «ижтимоий уй-жойлар» қурилади ва ижара асосида ажратилади. Мингта оилага, хусусан қийналиб қолган аёлларга «ижтимоий уй-жойлар» ижарага берилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?