Раққоса Ирода Исмоилова турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани ва бунга сабаб бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди

Раққоса Ирода Исмоилова турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани ва бунга сабаб бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди
Фото: Instagram / @irodaismailova_dancer
Таниқли раққоса Ирода Исмоилова «Мирсодиқова билан» YouTube каналига берган интервьюсида етти йиллик турмушидан ажрашаётгани ҳамда бунга туртки бўлган сабаб ҳақида гапириб берди.

«Бу вазиятда ҳеч кимни айблай олмайман. Биринчидан, ‘қарс икки қўлдан чиқади’, дейишади, иккинчидан, бу тақдир. Бу мавзунинг давом этмаслик сабабини айтадиган бўлсам, ҳали собиқ эмас, турмуш ўртоғим бошқа аёл билан турмуш қурдилар, менимча, фарзанд ҳам кутишяпти. Уларнинг бахтли бўлишини хоҳлайман. У аёлнинг ҳеч қандай айби йўқ.

Мен ҳеч қачон кўрмаганман, қўлим билан ушламаганман. Битта сабаб бўлган. Уларнинг ёзишмасини кўриб қолганман. У ерда эрим ‘Менинг аёлим бачадон саратони билан касалланган’, деб ёзган. Шуни кечира олмадим, бўлди. Мен хиёнат қилдилар, деб айта олмайман. Саратон дегани, мен ҳар куни эрталаб туриб сенга ўлим тилайман, дегани. Нима учун?
», — дейди раққоса.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар