Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларни республикамизга ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият олиб борувчи жамият номига келтирилган контейнердаги8 турдаги хўжалик моллари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, мазкур контейнерда йўл юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати 537млн сўмлик 3 турдаги товарлар борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, 4 турдаги “Велосипед эҳтиёт қисмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, юк контейнерида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча 4775 дона, қиймати 250 млн сўмлик велосипед шиналари борлиги аниқланди ва ушбу товарларга қўшимча 95,5 млн сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан аниқланган ҳолатда эса масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларациясида ҳамда юк ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган 118 млн сўмлик2700 жуфт резина оёқ кийимларборлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди