
Божхона идоралари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.С. бошқарувидаги юк автомашинаси божхона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида товарнинг юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати салкам 98 миллион сўмлик товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган, фуқаро С.С бошқарувидаги “Mersedes-Benz” русумли юк автомашинаси божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автомашина юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 80 млн. сўмлик хурмо борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар