Андижонда дўппи ичига яширилган 35,6 минг доллар топилди

Андижонда дўппи ичига яширилган 35,6 минг доллар топилди
Қисқача

Андижон вилоятининг «Дўстлик» чегара божхона постида қўшни давлатга дўппи ичида 35,6 минг АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. Қонунбузар бошидаги дўппига нақд валютани яширган бўлиб, бу маблағлар декларацияда кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган. Мазкур хорижий валюта процессуал тартибда олиб қўйилди ва ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Андижон вилоятида божхона ходимлари дўппи ичига яширилган 35,6 минг АҚШ долларини қўшни давлатга олиб чиқишга бўлган уринишни аниқлади.

Ҳолат Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида қайд этилган. Қўшни давлатга чиқиб кетаётган 51 ёшли фуқаро бошидаги дўппи ичига нақд валютани яширган.

Текширув вақтида 35,6 минг АҚШ доллари топилган. Ушбу маблағлар божхона декларациясида кўрсатилмаган ва ходимларнинг оғзаки сўровида ҳам маълум қилинмаган.

Нақд хорижий валюта процессуал тартибда олиб қўйилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон резидентлари мамлакатдан 100 миллион сўмгача бўлган эквивалентдаги нақд хорижий валютани олиб чиқиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар