20:55 / 05.03.2021
2 750

«У барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам» — Содиқ Сафоев Ислом Каримов ҳақида

«У барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам» — Содиқ Сафоев Ислом Каримов ҳақида
Фото: Alter Ego
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов, унинг мамлакат мустақиллиги учун қилган ишлари ҳақида фикр билдирди, деб ёзади «Gazeta.uz»га таяниб "Дарё".

«Кўп мулоқотда бўлганимизга қарамай, уни яқиндан билардим деб айта олмайман. У шундай одам эдики, барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам. Шунинг учун ҳозир унга шахсий таърифимни беришни хоҳламас эдим», — дейди у.

Бундан ташқари, унинг фикрича, сиёсий арбобларга баҳо беришдан олдин «бироз вақт ўтиши» ва «ҳиссиётлар тарқалиши керак».

«Мен учун, бошқа нарсалардан ташқари, нимага доим ўша ишларда юрдим ва фаол иштирокчи бўлдим, чунки у Ўзбекистон мустақиллиги учун қатъий ва жуда қаттиқ туриб олган эди. Бу эса биз ва бошқаларни жалб этмасдан қолмасди. Эҳтимол, иқтисодий сиёсатга, ички сиёсатга саволлар бўлгандир, бироқ шунга қарамай, у Ўзбекистон мустақиллиги учун кўп нарса қилди, буни рад этиб бўлмайди», — дейди Сенат раисининг биринчи ўринбосари.

Чапдан ўнгда: Шавкат Мирзиёев, Содиқ Сафоев, Абдулазиз Комилов ва Ислом Каримов
Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ислом Каримовдан кейинги муаммолар ҳақида гапирар экан, сенатор бунга «қатор тарихий вазиятлар» таъсир кўрсатганини таъкидлаган.

«Мазкур ҳолатда айтиш керакки, ўша вақтдаги тенденция президент Каримовнинг характерига таъсир кўрсатди, ҳам плюс, минус тарафдан — бу аниқ. Маълум ҳаёт мактабидан, давлат режалаштирилишидан ўтган, ўзига хос характерга эга, ўта марказлашган даражадаги инсон — ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий маънода, бу, албатта, ўз таъсирини кўрсатган. Унинг Ўзбекистон мустақиллиги борасидаги тушунчада қатъий туриб олиши ҳам таъсир кўрсатган», — дейди у.

Содиқ Сафоев америкалик политологларнинг президент Ислом Каримов атрофдагилар ва жамият фикрига қай даражада боғлиқлиги тўғрисида берган саволига қайтарган жавобини эслаб ўтган.

«Албатта, у ҳисобга олар эди (жамоатчилик фикрини). У «айтилмаган, лекин назарда тутилган» деб аталувчи нарсаларни, зиёлилар нимани ўйлаётгани, улардан қандай сигналлар келаётганини ҳисобга оларди. Ҳар қандай раҳбар инсонлар нимани кутаётганига боғлиқ равишда ўз ҳаракатларини тартиблаштириш керак… ‘Билганимни қиламан’ дейдиган мутлақ тоталитар режимлар бор, сизни ишонтириб айтишим мумкинки, бу ҳолатда тоталитар жамиятдаги энг диктатор бўлган инсон ҳам охир-оқибат жамоатчилик фикрини ҳисобга олади ёки уни шакллантиришга уринади», — дейди сенатор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «У барчани масофада сақларди, ҳатто энг яқинларини ҳам» — Содиқ Сафоев Ислом Каримов ҳақида