date
views 1 884

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда ниқобдан воз кечиш бўйича режалар йўқ»

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда ниқобдан воз кечиш бўйича режалар йўқ»
Фото: Getty Images
Kun.uz хабарига кўра, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаётганини айтиб ўтди.

«Бекор қилиш деган гап йўқ. Балки бирор эркинликка берилгандирмиз, лекин вирус атрофимизда юрибди, у орамизда. Нега бекор бўлиши керак? Кўряпман, айримлар ниқоб тақмаяпти. Бу хато. Одамлар жамоат хавфсизлиги учун ҳам ниқоб тақиши керак.

Биласизми, кўплаб давлатларда бирор касаллик бўлмаган тақдирда ҳам ниқоб тақишади. Чунки бу соғлиқ учун керак. Бизда дока ниқоб, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаяпти. Қайтараман, Ўзбекистонда вирус бор
», деди Нурмат Отабеков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда ниқобдан воз кечиш бўйича режалар йўқ»